Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қашқадарё вилоятидаги «Лочин» оромгоҳида «Камалак» болалар ташкилоти сардорларининг XVI Республика анжумани ўз ишини якунлади. Бу ҳақда «Дарё»га анжуман матбуот хизмати вакили Ҳожиакбар Паттаев маълум қилди.

Фото: Республика анжумани матбуот хизмати

Фото: Республика анжумани матбуот хизмати

Ёпилиш маросимида «Бунёдкор» ЁТК ижодий жамоаси томонидан тайёрланган «Анжуман 2017» номли видеофильм намойиш этилди. Анжуман доирасида ўтказилган Республика танловларининг ғолиблари тақдирланди.

Фото: Республика анжумани матбуот хизмати

Фото: Республика анжумани матбуот хизмати

Жумладан, «Йил сардори» танловида 1-ўринни Қарши шаҳар «Камалак» сардори Маржона Жўрақулова эгаллади. «Энг намунали ҳудудий сардорлар кенгаши» сифатида Фарғона вилояти сардорлар кенгаши эътироф этилди. «Энг намунали ‘Камалак’ болалар ташкилоти» танловида ғолиблик Поп тумани болалар ташкилотига насиб этди.

Фото: Республика анжумани матбуот хизмати

Фото: Республика анжумани матбуот хизмати

Ғолиб ва совриндорларга дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Анжуманнинг кўтаринки тарзда ва савияли ташкил этишда муносиб ҳисса қўшган ҳамкор ташкилот вакиллари ва Қашқадарё вилоят ҳокимлигига ташаккурномалар тақдим этилди.

Фото: Республика анжумани матбуот хизмати

Фото: Республика анжумани матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар