Мисрнинг Миня вилоятида насроний-коптларни олиб кетаётган икки автобусга уюштирилган қуролли ҳужум натижасида 26 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Автобусдаги йўловчилар Мисрнинг Миня вилоятида жойлашган авлиё Самуил монастиридан қайтаётган зиёратчилар бўлган. Баъзи агентликлар қурбонлар сони 35 кишига етгани ҳақида хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти — болалардир. Миср копт черкови вакиллари берган ахборотга кўра, биринчи автобусда 40 нафар бола бўлган, иккинчи автобус эса катталарни олиб кетаётган эди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳарбийча кийинган ва юзига ниқоб таққан камида 10 нафар жангари йўлтанламас машиналарда келиб, автобусларни ўққа тутган. Ҳозирги вақтда полиция жангариларни қўлга олиш бўйича иш олиб бормоқда.
«Интерфакс»нинг қайд этишича, ҳозирча мазкур ҳодиса учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олгани йўқ.
Изоҳ (0)