26 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди: Президент тумандаги «Сузук ота» мақбарасини зиёрат қилди, кўплаб янги қурилишлар лойиҳалари билан танишди, тегишли тавсиялар берди.
2. Тўққиз йиллик танаффусдан кейинги 2 млрд долларлик йиғилиш: Ўзбекистон—Туркия алоқалари барча жабҳаларда ривожлантирилади.
3. Ўзбекистонда ўзини ўлдиришга ундаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бугунги кунда интернетда ўз жонига қасд қилишга ундайдиган ўйинлар кенг тарқалмоқда.
4. Ўзбекистонлик қорилар Рамазон ойида Россия шаҳарларида таровиҳ намозларини ўқиб беради. Сафар давомида ўзбекистонлик қорилар Россия шаҳарларида ташкил этиладиган диний маросимларда иштирок этиши кутиляпти.
5. National Geographic Ўзбекистонга сафарини вақт бўйлаб саёҳатга қиёслади. National Geographic’нинг Россиядаги бўлими Ўзбекистонга фотосаёҳат уюштирди.
Изоҳ (0)