Ўзбекистонлик қорилар ҳар йили бўлгани каби жорий йилда ҳам Рамазон ойида таровиҳ намозларини ўқиб бериш учун Россия Федерациясига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Россия мусулмонлари диний жамияти таклифига биноан 6 нафар – Чилонзор тумани Бош имом-хатиби Абдукаримов Ҳусниддин, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси ходими Худойбердиев Фаррух, Дин ишлари бўйича қўмита Таълим бўлими ходими Ҳайдаров Миродил, Шайхонтоҳур тумани «Дорус-Салом» масжид ноиб-имоми Убайдуллаев Ислом, Чилонзор тумани «Қатортол» масжиди имом-хатиби Алимов Аброр ва Яшнобод тумани «Али ибн Абу Толиб» масжиди ноиб-имоми Мирсодиқов Нурилла Москва шаҳрига сафарбар этилди.
Қорилар Рамазон ойи давомида Россия шаҳарларида мусулмонларга таровиҳ намозларида хатми Қуръон ўқиб беради.
Шунингдек, сафар давомида ўзбекистонлик қорилар Россия шаҳарларида ташкил этиладиган диний маросимларда иштирок этиши кутиляпти.
Изоҳ (0)