Малайзияда ИШИДга алоқадорлик гумони остида олти киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Полиция бош инспектори Холид Абу Бакарнинг маълум қилишича, гумонланувчилар бир ҳафта давом этган рейдлар давомида мамлакатнинг тўрт штати ҳудудида қўлга олинган.
Абу Бакарнинг қайд этишича, гумонланувчилардан бири Таиланд жанубига ўқотар қурол олиб бориш ҳақида кўрсатма олган бўлган.
Қўлга олинган яна икки шахс — бири диний мактаб ўқитувчиси, иккинчиси эса тадбиркор — Суриядаги жангариларга кўмак берганликда гумон қилинмоқда.
Гумонланувчилар орасида истеъфодаги ҳарбий ҳам бўлиб, у қарийб 20 минг рингит (тахминан 5 минг доллар) миқдоридаги пулни Суриядаги жангариларга юборган, деб тахмин қилинмоқда.
Абу Бакарнинг сўзларига кўра, барча гумонланувчилар кейинги тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ҳибсда сақланади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)