25 май куни Ўзбекистон ва Англия бокс терма жамоаларининг қўшма йиғини бошланди, деб хабар берди «Оламспорт» нашри.
Бунда Англия томони Ўзбекистон бокс федерациясига таклиф билан чиқиб, икки мамлакат боксчилари иштирокида қўшма машғулот ўтказишни сўраган ва сўровига ижобий жавоб олган. Натижада 15 нафар инглиз боксчи 6 нафар мураббий ҳамроҳлигида Тошкентга етиб келган.
Қўшма машғулотлар 2 июнь санасига қадар давом этади. Бунда Ўзбекистон термаси сафида Рио—2016 совриндорлари ҳам машғулотларга киришган.
Шу йўл орқали ҳар икки мамлакат боксчилари бўлажак йирик мусобақаларга тайёргарлик кўради. Германия мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига ўзбекистонлик ўн боксчининг барчаси йўлланма олган бўлса, англиялик боксчилар Украинада ўтадиган Европа чемпионати учун ҳозирлик кўради.
Изоҳ (0)