Бразилия шимоли—шарқидаги Риу Гранди ду Норти штатида жойлашган «Парнамирим» қамоқхонасидан камида 91 нафар маҳбус қочди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
UOL порталига кўра, гап штат тарихидаги энг кенг кўламли қочиш ҳақида кетмоқда. Ҳозиргача атиги 9 кишини қўлга олиш ва қамоқхонага қайтаришга муваффақ бўлинди.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг билдиришича, қочиш қамоқхона девори остидан қазилган узунлиги 30 метрли туннель орқали амалга оширилди.
Изоҳ (0)