Қозоғистон парламенти мажлисида (қуйи палатаси) бугун, 24 май куни «Қозоғистон Республикаси конституцияси меъёрларига мувофиқлаштириш масалалари бўйича Қозоғистон Республикаси баъзи қонунчилик актларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишдан маъқулланди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳужжат террорчилик ва бошқа ўта оғир жиноятлар учун фуқароликдан маҳрум қилишни кўзда тутади.
Қонун лойиҳасининг мақсади қонунчилик актларини конституцияга яқинда киритилган тузатишларга мувофиқлаштиришдан иборат.
Қозоғистон адлия вазири Марат Бекетаевнинг сўзларига қараганда, республиканинг миллий ва ҳаётий муҳим манфаатларига жиддий зарар етказган жиноятлар учун фуқароликдан маҳрум этиш таклиф этилмоқда.
Вазирнинг аниқлик киритишича, бундай жиноятларга Жиноят кодексининг 11 та моддасида кўзда тутилган жиноятлар, масалан, геноцид, сепаратистик фаолият, экстремистик гуруҳ ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ёки унинг фаолиятида иштирок этиш кабилар киради.
Изоҳ (0)