Миллиардер Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийга иккинчи мурожаатини йўллади. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
«Алишер Усмонов Алексей Навальнийга қарши 2» деб номланган видео унинг «ВКонтакте»ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирилди.
Дастлаб бизнесмен аввалги мурожаатини кўрганлар, жумладан, у ҳақда салбий фикр билдирганларга ҳам миннатдорчилик билдирди. Усмонов биринчи чиқишидан кўзда тутилган мақсад ўзини бўҳтондан ҳимоя қилиш бўлганини эслатди.
Навальнийнинг илк видеомурожаатга жавобига изоҳ берган USM Holding қуйидагиларни маълум қилди:
«Мен ундан баҳс-мунозарага таклиф эмас, кечирим сўрашини кутгандим. Бунинг ўрнига эса навбатдаги ҳақоратлар, ёлғон ва арзон популизмни эшитдим».
https://youtu.be/n9qC26jk01I
Изоҳ (0)