АҚШ президенти Дональд Трамп филиппинлик ҳамкасби Родриго Дутерте билан телефон суҳбати чоғида КХДР лидери Ким Чен Инни «ядровий қуролга эга девона» деб атади. Бу ҳақда The Washington Post’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Хабар берилишича, нашрга 29 апрель куни Трамп ва Дутерте орасида бўлиб ўтган суҳбат қайдлари келиб тушган.
Трамп Шимолий Кореянинг омадсиз ракета синовларидан «қисман кўнгли тўлгани»ни билдириб, «барча ракеталари омадсизликка учраётгани»ни ва бу «яхши янгилик» эканлигини таъкидлаган.
Дутерте эса Ким Чен Инни «ўзининг бомбалари — ўз ўйинчоқлари билан ўйнамоқда» деди ва «унинг ақли яхши ишламайди ҳамда у телба бўлиб қолиши мумкин» дея тахмин қилди.
Трамп ҳам ўз навбатида Пентагон томонидан Корея яриморолига юборилган АҚШнинг иккита атом сувости кемасинининг «кучи кўп эканлигини» қайд этди.
«Биз ядровий қуролга эга девонанинг озодликда бўлишига йўл қўя олмаймиз. Биз ундан 20 марта кўпроқ кучга эгамиз, бироқ ундан фойдаланишни истамаймиз», — деди Трамп.
Изоҳ (0)