27 май Калифорнияда бўлиб ўтадиган кимошди савдосида америкалик қўшиқчи ва актёр Элвис Преслига тегишли бўлган самолёт сотувга қўйилади, деб хабар берди Associated Press.
Гап 1962 йилда ишлаб чиқарилган, ичи Преслининг буюртмасига асосан безатилган Lockheed Jetstar модели ҳақида кетмоқда. Самолёт 35 йилдан бери фойдаланилмаган, двигателлари ечиб олинган. Унинг нархи 2 миллиондан 3,5 миллион долларгача баҳоланмоқда.
Пресли ҳаво транспортларига қизиққан: унга тегишли бўлган Lisa Marie ва Hound Dog II самолётлари Мемфис шаҳридаги Элвиснинг «Грейсленд» ер-мулкида сақланади.
Аввалроқ, Julien’s Auctions аукционида хонанданинг бриллиант тўғноғичи 205 минг долларга сотилганди.
Изоҳ (0)