Хитой шимолидаги Шаньси провинциясида кўмир конини сув босиши оқибатида 6 нафар кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Синьхуа» агентлигига кўра, ер остида қамалда қолган яна 5 нафар кончи қутқарилди ва тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳодиса Тайюань шаҳар округининг Цинсюй уездидаги кўмир конларидан бирида рўй берди. Ҳозирда қутқарув операцияси якунланган бўлиб, воқеа сабабларини ўрганиш юзасидан текширув бошланди.
Изоҳ (0)