Тошкент шаҳрида 23 май куни Грузия маданияти кунлари бошланди. Тадбир доирасида Алишер Навоий номидаги Кино саройида грузин киноси кунлари ўтказилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
«Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори О. Мусаев ва бошқалар тадбирда иштирок этди.
«Ўзбеккино» ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир давомида «Маккажўхори ороли», «Моира», «Кукарача», «Мен, бувим, Илико ва Илларион», «Тикув машинали қиз» каби қатор фильмлар намойиш этилади.
Грузия маданияти кунлари доирасида XIX–ХХ асрларда яшаб ижод қилган машҳур грузин рассоми Нико Пиросмани асарлари репродукцияси намойиш этилади, «Кўча созандалари» гуруҳи ва «Эрисиони» давлат академик халқ ашула ва рақс ансамбли концертлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)