Арнольд Шварценеггер «Терминатор»нинг янги фильмида суратга тушишини маълум қилди. Бу ҳақда Afisha Daily хабар бермоқда.
«У қайтди. Фильм устида ишлар кетяпти. Жеймс Кэмеронда ‘Терминатор’ни қандай давом эттириш бўйича ажойиб ғоялар бор. Мен унда суратга тушаман», — дейди актёр.
Шунингдек, актёрга кўра, 1986 йилда экранларга чиққан «Эгизаклар» фильмининг давоми бўлган «Уччовлон» фильми сценарийси яна бир ойдан сўнг якунланади.
Мазкур фильмда Шварценеггердан ташқари Дэнни де Вито ва Эдди Мёрфи иштирок этади.
Изоҳ (0)