Manchester Arena стандионидаги концерти чоғида теракт содир бўлган америкалик қўшиқчи Ариана Гранде воқеадан афсусда эканлигини айтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Барбод бўлдим. Чин кўнгилдан жуда, жуда ачиняпман. Айтишга сўзим йўқ», — деб ёзди Гранде ўз Twitter’ида.
Аввалроқ хонанданинг вакили Жозеф Кароззу Гранде жабр кўрмаганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ИШИД террорчилик гуруҳи Британиянинг Манчестер шаҳрида юз берган теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Теракт қурбонлари сони сўнгги маълумотларга кўра 27 кишига етди.
Изоҳ (0)