Америкалик мусаввир Жан-Мишель Баския мўйқаламига мансуб картина Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукционининг замонавий санъат асарлари савдосида 110,5 миллион долларга сотилди. Бу Баския асарлари учун рекорд сумма ҳисобланади, дея хабар беради «ТАСС».
1982 йилда чизилган сурат коллекциячилар қизиқишига сабаб бўлди ва дастлабки баҳодан деярли икки баробар кўтарилиб кетди.
Савдоларда япониялик миллиардер Юсака Маэдзаванинг қўли баланд келди. У мазкур картина она шаҳри Тибадаги музейга қўйилишини билдирди.
Охирги бор Баскиянинг ушбу асари 1984 йилда, муаллиф ҳаётлик пайти сотувга қўйилган ва атиги 19 минг долларга сотилганди.
Изоҳ (0)