НАТОга аъзо давлатлар Брюсселда 25 май куни бўлиб ўтадиган саммитда ИШИДга қарши халқаро коалицияга қўшилиш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«НАТО ҳозиргидан фаол рол ўйнаши мумкин. Саммитда ИШИДга қарши коалицияга альянс тариқасида қўшилиш масаласини муҳокама қиламиз. Шу орқали коалицияга, биринчи галда Евроиттифоқдаги шерикларимизга сиёсий, ташкилий жиҳатдан кўмак беришимиз мумкин», — дея таъкидлади бош котиб.
Шу билан бирга, вазиятга ҳарбий аралашув масаласи саммит кун тартибига қўйилмаган.
«НАТО на Сурия, на Ироқдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этади. Буни биздан ҳеч ким сўрамаган ҳам», — деди Столтенберг.
Изоҳ (0)