МДҲ давлатлари ҳарбий-коинот мудофааси бирлашган тизими тузилиши коинотдан ҳужум воситаларини йўқ қилиш тузилмалари яратилишини ҳам кўзда тутади. Бу ҳақда Россия ҳаво-коинот кучлари бош қўмондони, генерал-полковник Виктор Бондарев маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Разведка ва ҳаво-коинот ҳужумидан огоҳлантириш, бундай ҳужум воситаларини йўқ қилиш, МДҲ давлатлари ҳарбий-коинот мудофааси тизимини бошқариш ва техник таъминлаш тузилмаларини ишга тушириш кўзда тутилган», — дея таъкидлади Виктор Бондарев.
Генерал-полковник сўзларига кўра, бирлашган тизимнинг тузилиши минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари таркибига ҳаво-коинот мудофааси вазифаларини ечишга қодир куч ва воситалар интергация қилинишини назарда тутади.
Изоҳ (0)