Мексика жанубидаги Чьяпас штатида автобуснинг чуқурлиги 100 метрга яқин дарага қулаши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса Мотосинтла ва Уистла муниципалитетлари ўртасидаги йўлда содир бўлди. Полиция автобус йўловчилари диний секта аъзолари эканлигини билдирмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, авария ҳайдовчи тезликни оширгани туфайли рўй берди. Ҳодиса жойида қутқарув хизмати ходимлари ишламоқда. Барча жабрланганлар Мотосинтла касалхонасига етказилди.
Изоҳ (0)