Исроил хавфсизлик маҳкамаси АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташрифи олдидан, 21 май куни кечқурун Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги фаластинликлар шароитларини енгиллаштиришга қаратилган қатор чораларни тасдиқлади, деб ёзади «ТАСС».
Haaretz газетаси маълумотларига кўра, вазирларга тасдиқлаш учун тақдим этилган чоралар пакети Ғарбий қирғоқ ва Исроил ўртасидаги назорат-ўтказиш пунктидан Исроилда ишлаш ҳуқуқига эга фаластинликлар ўтишини енгиллаштириш, Исроил ва Иордания ўртасидаги «Алленби» кўпригидаги назорат-ўтказиш пунктининг иш соатларини кўпайтириш, фаластинликларнинг қуриб бўлинган минглаб уйлари учун рухсатнома тақдим этишни ўз ичига олади.
Нашр олий мансабли исроилликка таяниб ёзишича, «ушбу қадамлар Трампнинг ташрифи арафасида Исроил томонидан яхши ният билан қилинган ҳаракат» сифатида ўйланган.
Дональд Трамп Исроилга 22 май куни икки кунлик ташриф билан келади.
Изоҳ (0)