Россиянинг Ми-8 ва Ми-24 вертолётлари МДҲ аксилтеррорчилик марказининг «Душанбе-Антитеррор — 2017» ўқув машғулотларида қатнашиш учун Новосибирскдан Тожикистонга кўчириб ўтказилди, деб ёзади «ТАСС» Марказий ҳарбий округ расмий вакили полковник Ярослав Рошчупкинга таяниб.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбий машғулотлар чоғида экипажлар маршларда колонналарга ҳамроҳлик қилиш, юкларни етказиб бериш, «ярадорлар»ни эвакуация қилиш, шунингдек, карвонлар, омборлар, лагерлар ва шартли душманнинг бошқа объектларига зарбалар беришни машқ қилади.
Ўқув машғулотларида қўшинлар гуруҳи томонидан авиация ёрдамида ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши кураш, энг муҳим объектларнинг аксилтеррор ҳимояланганлиги масалаларини, шунингдек, тоғ-чўл ҳудудда тинчликпарвар операциялар элементлари машқ қилинади.
Изоҳ (0)