Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ўзининг АҚШга ташрифи чоғида президент Дональд Трампдан 100 кун давомида КХДРга қарши қатъий чоралар кўрмасликни сўради, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, шу 100 кун ичида ХХР Шимолий Корея тажовузкор сиёсатини юмшатиш учун ўзининг Пхеньянга босим ўтказиш воситаларидан фойдаланиши керак.
Трамп Пекин кўрсатилган муддатда қатъий чора-тадбирларни қўлламаса, КХДР билан ҳамкорлик қилувчи Хитой компанияларига қарши санкциялар киритишга ваъда берди.
100 кунлик муддат июль ойида тугайди, худди шу пайтда Германияда G20 саммити бўлиб ўтади, унинг доирасида Си Цзиньпин ва Трампнинг янги учрашуви ўтказилиши мумкин.
Изоҳ (0)