Оқ Уй АҚШ президенти Дональд Трампнинг Араб-Америка ислом саммити доирасида сўзлайдиган дастурий нутқидан парчаларини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ўз нутқи доирасида Трамп 50 мусулмон мамлакатлари етакчиларини «эзгулик ва ёвузлик жанги» доирасида экстремизмга қарши курашга чақиради.
«Бизнинг мақсадимиз — экстремизмни йўқ қилиш ва Тангри олдида ғурур билан болалар болаларимиз келажагини таъминлашда қатъиятли бўлган миллатлар коалицияси», — дейилади нутқ матнида.
Трамп, шунингдек, ҳар сафар террорчи айбсиз одамни ўлдириб, Худонинг исмини ёлғон тилга олганида «ҳар бир иймонли инсон ўзини ҳақоратланган ҳисоблаши» лозимлигини таъкидлаб ўтади.
«Бу турли динлар, оқимлар ёки турфа цивилизациялар уруши эмас. Бу инсон ҳаётини йўқ қилишга уринаётган ёввойи жиноятчилар ва бу ҳаётни ҳимоя қилишни истаган барча динлардаги муносиб инсонлар курашидир», — дейилади нутқда.
Изоҳ (0)