Жанубий Корея ҳарбийларининг фикрича, КХДР «Пуккиксон-2» ўрта масофали баллистик ракетасини учирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Штаб бошлиқлари қўмитаси ҳисоб-китобларига қараганда, ракета максимал 560 километр баландликка кўтарилган.
Учириш Пхёнан-Намдо провинциясининг Пукчхан туманида амалга оширилди. Ракета қитъалараро турда бўлмай, 500 километр учиб, Корея ярим ороли шарқий соҳилидан 350 километр нарида, Япон денгизида қулади.
Бир муддат илгари КХДР яна бир ракета синовини ўтказгани ва ракета Япония иқтисодий зонасига етмай пастлагани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)