• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Фарзандларимизни ёшлигидан математикага, физикага, дастурлашга ўқитишимиз керак». Ўзбекистонлик болаларни Жанубий Корея болалари каби «энг бахтсиз» қилиш таклифи билдирилди

    Дунёдаги «энг бахтли болалар» — ўзбекистонлик болалар. Лекин Ўзбекистон жаҳоннинг илғор мамлакатлари қаторига қўшилиши учун бу болалар камида Жанубий Кореядаги тенгдошлари каби «бахтсиз» бўлмоғи лозим. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов Халқаро пресс-клубнинг 17 май куни бўлиб ўтган сессиясида худди шундай фикр билдирди.

    Мавзуга доир: Аҳолининг бири бошқасига зид талаб ва шикоятлари, қишлоқларга интернетни олиб киришдаги муаммолар, Тошкент метросига халал бераётган терактлар. АКТВ раҳбари Шерзод Шерматов журналистлар билан учрашди

    Саноат инқилобининг сабабчиси — инновация. Инновация одамларнинг билими ва янгиликларидан келиб чиқадиган нарса. Бугунги кунда дунёдаги энг бой бешта компания ахборот технологиялари соҳасида фаолият кўрсатади. Аввалги даврларда эса нефть компаниялари ва бошқа ишлаб чиқариш компаниялари энг бойлар қаторида бўлган. Ахборот технологиялари компаниясининг заводи ёки нефть кони йўқ, унинг асосий бойлиги — инсон, яхши мутахассис.

    Шерзод Шерматов (чапда).

    Шерзод Шерматов (чапда).
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»
    Шундай экан, фарзандларимиз ўз устида ишлаши керак. Афсуски, биз ўзбеклар болаларни жуда аяймиз, уларни кўп эркалатишга ҳаракат қиламиз.

    Мисол учун, Жанубий Кореяни олайлик. Бу мамлакат очарчилик ёқасидаги ўлкадан энг ривожланган давлатлар даражасигача кўтарила олди. Бу натижага оғир меҳнат ва таълим туфайли эришилган. Кореялик болаларни «дунёдаги энг бахтсиз болалар» деб аташади. Бу нима дегани? Бола эрталаб мактабга боради. Мактабдан кейин қўшимча дарсларга, ундан кейин репетиторга қатнайди. Охир-оқибат, мамлакат раҳбарияти болаларнинг тунги соат 00:00 дан кейин дарс қилишини тақиқловчи қонун қабул қилишга мажбур бўлди. Агар шу қонун бўлмаса, ота-оналар болаларини ярим тундан кейин ҳам ўқитган бўларди. Чунки, одатда, корейс оилаларида битта фарзанд бўлади. Ота-оналар якка боласи келажак ҳаётда ўз ўрнини топиши учун эрталабдан кечгача ўқитади.

    Бизда, Ўзбекистонда эса «энг бахтли болалик». Бола тушгача мактабга боради — ҳозир бекорга давомат масаласи кўтарилмаяпти: мактабга бормайдиганлар ҳам кўп. Дарсдан кейин эса мазза қилиб ўйнаб юради.

    Foto: Madina Nurman / “Daryo”

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»
    Ёшларимизнинг бошқалардан ҳеч қандай кам жойи йўқ. Дастурлашни ҳунарга айлантириш бўйича лойиҳа тузганмиз. Йигит кишига етмиш ҳунар оз, дейдилар. Бу ҳунарни болаларимиз ўрганмоқда. Ҳатто етти ёшли бола ҳам дастурлашни ўрганмоқда. Мен ҳайрон қолганим шундаки, бир ота-она етти яшар боласини мажбурлаб шу курсга берди. Тўққиз ёки ўн ёшли болалар ота-онасига ўзи яратган ўйинларни тақдим этмоқда. Бу нафақат боланинг қизиқишини ошириб, унга янгича фикрлашга ўргатади, балки ўзига бўлган ишончини ҳам оширади.

    Фарзандларимизни иложи борича ёшлигидан чет тилларига, математикага, физикага, табиий фанларга ва дастурлашга ўқитишимиз керак.

    Шерзод Шерматов, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири в.б.

    20.05.2017, 18:59   Изоҳ (0)   24577
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Туркманистондан Саудия Арабистонига жўнаб кетди

    20.05.2017, 18:25

    Талаба бўлмоқчимисиз? Сиз учун янги имкониятлар PREP.UZда!

    20.05.2017, 18:13

    Наманган шаҳрида профилактика куни талабалар марафони ташкил этилди

    20.05.2017, 17:04

    ТИВда Хитой элчиси билан учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи якунлари юқори баҳоланди

    20.05.2017, 16:16

    Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар марказининг туғилган куни. Биз 3 ёшдамиз!

    20.05.2017, 16:03

    Тошкентдаги Махтумқули кўчасида Ашхобод боғи ташкил қилинади

    20.05.2017, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.