Google корпорациясининг ҳар йили ўтказиладиган конференциясида 18 май, пайшанба куни хизмат кўрсатаётган ходимларнинг уч нафари жабрланди. Бу ҳақда Houston Chronicle газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, тадбир Маунтин-Вью шаҳрида (Калифорния штати) ўтказилаётган эди. Google вакилларининг сўзларига қараганда, конференция ўтказилаётган бино ошхонасида кичикроқ ёнғин юзага келган.
Конференцияга ташриф буюрганлардан ҳеч бири жабрланмади.
Изоҳ (0)