Эрон АҚШ ҳаракатларига жавоб тариқасида Американинг тўққизта компанияси ва жисмоний шахсига нисбатан санкциялар жорий этади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Жорий йилнинг февралида Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ ҳамда АҚШ маъмуриятининг ноқонуний ҳаракатларига жавобан халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари меъёрларини бузишга бевосита ёки билвосита дахлдор бўлган тўққиз нафар Америка компанияси ва жисмоний шахси Эрон Ислом Республикаси санкциялар рўйхатига киритилади. Ушбу компаниялар ва шахслар рўйхати ҳокимиятнинг юқори турувчи органлари томонидан тасдиқлангандан сўнг эълон қилинади», — дейилади баёнотда.
17 май, чоршанба куни АҚШ молия вазирлиги Эроннинг баллистик ракета ишлаб чиқариш бўйича дастурига алоқадор уч нафар шахс ва тўртта тизимни санкциялар рўйхатига қўшди. Тегишли билдирги Америка молия бошқармаси сайтида чоп этилган эди.
Изоҳ (0)