Алишер Усмонов Навальний ва унинг фонди томонидан таъқиб этилмоқда. Бу ҳақда Москванинг Люблинский судидаги дастлабки суҳбатда миллиардернинг вакили Генрих Падва маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Усмоновнинг ҳомий сифатидаги фаолияти кўпчиликка маълум. Айнан у Мстислав Ростропович мероси ва ‘Союзмультфильм’ ижодига ҳуқуқларни сотиб олди. Шундай инсон Навальний ва унинг фонди томонидан таъқиб этилмоқда. Навальнийнинг ҳаракатлари Усмоновни обрўсизлантириш бўйича пухта ўйланган ахборот кампаниясига айланиб кетди. Шу сабабли у судга мурожаат этишни лозим деб топди», — дея таъкидлади Падва.
Ўз навбатида, Навальнийнинг вакилди Иван Жданов судга Усмоновнинг ҳомий сифатидаги нуфузига шубҳа қилмаслиги, бироқ даъвони тан олмаслигини билдирди.
«Даъво киритилишига аниқ далиллар сабаб бўлди. Бироқ улар юзасидан ҳозирча эътироз билдирилгани йўқ», — деди Жданов.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Уcмонов видеомурожаатида Навальнийга ўзига нисбатан билдирилган айбловлар учун кечирим сўраш ва «хотиржам яшаш»ни таклиф этганди.
Изоҳ (0)