Бразилия депутатлари мамлакат президенти Мишель Темер импичментига чақирди ва парламент қуйи палатаси спикери Родриго Майяга тегишли талабнома йўллади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Импичментга чақирувга Мишель Темер акс этган видеоёзув сабаб бўлди. Унда Темер гўё Бразилиянинг собиқ президенти Дилма Руссефга ишончсизлик ташаббускори бўлган собиқ спикер Эдуардо Куняни пора эвазига оғдириб олиш шартларини муҳокама қилган.
Талабнома қабул қилинган тақдирда масалани кўриб чиқиш учун махсус комиссия чақирилади. Видеоёзув Бразилия олий судига топширилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)