Америкалик сенаторлар Туркия хавфсизлик хизматлари ишчиларининг Вашингтондаги намойишлар иштирокчилари билан тўқнашуви учун Анқарадан узр сўрашни талаб қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Биз Вашингтондаги Туркия элчихонаси ташқарисида юз берган зўравонликни қатъиян қоралаймиз», — дейилади республикачи сенаторлар Марко Рубио, Тед Круз, Том Коттон ва Майк Лининг қўшма баёнотида.
Уларнинг сўзларига кўра, Туркия мансабдор шахсларининг бундай хатти-ҳаракати АҚШ Конституциясида акс этган Америка қадриятларини оёқ ости қилади.
Аввалроқ Эрдўғоннинг қўриқчилари Вашингтондаги намойишчилар билан муштлашиб кетгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)