АҚШ президенти Дональд Трамп тарихда ҳеч бир сиёсатчи билан у каби ёмон ва адолатсиз муносабатда бўлинмаганидан нолиди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Трамп Коннектикут штатида, АҚШ қирғоқ ҳимояси академияси битирувчилари олдидаги чиқиши чоғида бу ҳақда маълум қилди.
«Тарихда ҳеч бир сиёсатчи билан мендан кўра ёмонроқ ва адолатсизроқ муносабатда бўлинмаган. Мени Вашингтон оммавий ахборот воситаларига эмас, Америка халқига хизмат қилиш учун сайлашган. Мен билан охирги пайтда қандай муомала қилишаётганини кўринг, айниқса журналистлар», — дея таъкидлади АҚШ президенти.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг Демократлар партиясидан вакили Эл Грин Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш таклифини илгари сурганди.
Изоҳ (0)