Покистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг мамлакатдаги элчиси ўринбосарини суҳбатга чақирди ва Кобулда хавфсизлик кучлари томонидан покистонлик икки дипломат қўлга олингани муносабати билан норозилик билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
«Биз Афғонистон ҳукумати зудлик билан дипломатик ходимларимиз ва бизга тегишли кўчмас мулк хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўришини талаб қиламиз. Бундай ҳодисалар келгусида такрорланмаслиги кафолатланиши лозим, улар икки томонлама муносабатлар мустаҳкамлигига раҳна солади», — дейилади Покистон ТИВ баёнотида.
Дипломатларнинг қўлга олиниши сабабларига ойдинлик киритилмади.
Изоҳ (0)