«Ислом бирдамлик ўйинлари»да иштирок этиш учун жўнаб кетган 9 нафар боксчи орасидан Мадиёр Саидраҳимов биринчи жангидаёқ мағлубият аламини тотиб кўрди.
Мисрлик Абдулраҳмон Абдул Ғаввод билан жанг қилган -81 килограмм вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Бунга қадар биринчи ғалаба Улуғбек Дўстмуродовга тегишли бўлганди. Ундан кейин Абдулҳай Шораҳматов ҳамда Маҳмуд Ғоипов каби чарм қўлқоп усталари ҳам зафар қучишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистон бокс терма жамоаси Тошкент мезбонлик қилган Осиё чемпионатида 10 та имкониятдан 9 та олтин медални қўлга киритганди. «Ислом бирдамлик ўйинлари»га эса бокс федерацияси учинчи таркибни жўнатган.
Изоҳ (0)