Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) бошлиғи Маҳмуд Аббос АҚШ президенти Дональд Трамп 23 май куни Вифлеемга ташриф буюришини маълум қилди. Бу ҳақда RT Arabic телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Аввалроқ, Трамп ФММ бошлиғи Маҳмуд Аббоснинг таклифини қабул қилиб, бир ой давомидаги иккинчи учрашувга рози эканлигини билдирган эди. Бундан аввалги учрашув Вашингтонда бўлиб ўтган.

Учрашувимиздан сўнг у 23 майда Вифлеемга ташриф буюришга қарор қилди. Бизнинг ва унинг ташрифи оралиғида ўзимиз ва Исроил учун зарур бўлган барча нарсани ўрганишни бошлаш мақсадида экспертлар ёки комиссия даражасида кўплаб учрашувлар бўлиб ўтади.

Маҳмуд Аббос

Бундан ташқари Аббос ўзининг Трамп билан учрашуви ижобий бўлиб ўтганини қўшимча қилди.

«Учрашув минумум даражада фойдали бўлиб ўтди, чунки биз унга Фаластиндаги вазият ва ўз талабларимиз ҳақида батафсиз тушунтиришлар бердик», — деди ФММ бошлиғи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
С7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Саломатлик
Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?