«Миллий фронт» асосчиси ва Франция президентлигига номзоднинг отаси Жан-Мари Ле Пен қизига сайловларнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонишга халақит берган сабабларни айтиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Сиёсатчига кўра, президентлик пойгаси қизи фойдасига ҳал бўлмаганига Марин Ле Пеннинг Европа валютаси ва Франциянинг Евроиттифоққа аъзолигига муносабати таъсир қилди.
Жан-Мари Ле Пенга кўра, сайловолди кампанияси давомида Марин демография ва оммавий иммиграция муаммоларига кўпроқ эътибор қаратиши лозим эди.
Эслатиб ўтамиз, Франциядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичида 65,82 фоиз овоз билан Эммануэль Макрон ғолиб чиқди, Марин Ле Пен учун сайловчиларнинг 34,18 фоизи овоз берди.
Изоҳ (0)