Россия президенти Владимир Путин собиқ Иттифоқ давлат хавфсизлиги қўмитасининг Германия демократик республикасидаги собиқ вакили Лазар Матвеев хонадонида меҳмон бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Путин Матвеевнинг қўл остида 1980 йилларнинг иккинчи ярмида Дрезденда ишлаганди. У ўзининг собиқ раҳбарини 90 ёшга тўлгани билан табриклади.
Россия президенти Матвеевнинг уйига Германиядаги фаолияти бўйича ҳамкасблари — ҳозирда «Транснефть» компаниясини бошқараётган Николай Токарев ва «Ростех» корпорацияси бош директори Сергей Чемезов билан биргаликда келди.
Путин собиқ разведкачини юбилей ва Ғалаба куни билан табриклади. Унга президент соати ва 1927 йилда, фахрий туғилган кунда чоп этилган «Правда» газетаси нусхасини тақдим этди.
Изоҳ (0)