Франция Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги президентлик сайловининг якуний натижаларини эълон қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
100 фоизлик бюллетенлар ҳисоб-китоби бўйича «Олға!» ҳаракати етакчиси Эммануэль Макрон 66,1 фоиз овоз тўплаган. Сайловчиларнинг 20 753 798 нафари ўз овозини Макронга берган.
«Миллий фронт» партиясининг етакчиси Марин Ле Пенга эса 10 644 118 франциялик (33,9 фоиз) овоз берган.
Изоҳ (0)