• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

    Бугун, 4 август куни президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга етиб борди. Давлат раҳбари Туркманбоши шаҳрига келгач, Туркманистон халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон президенти Туркманистонга ташрифини Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказишдан бошлади.

    Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси юксак савияда ўтказилаётгани билан самимий қутлаган. Кун тартибига киритилган масалалар минтақа барқарор тараққиёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлаган.

    Foto:  Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати
    “Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Дўстлик, ўзаро ишонч ва умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган кўп қиррали ҳамкорлик суръати ортиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Барча даражаларда самарали ва фаол мулоқотлар давом этмоқда.
    Йил бошидан буён товар айирбошлаш 600 миллион долларни ташкил этди. Саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация чуқурлашиб бормоқда. Биргаликда “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда, фаол ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувлар давом эттирилмоқда”, дейилади манбада.
    Foto:  Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик доирасида ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, қатор маданий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, БМТ конференцияси кун тартиби ҳамда жорий йил кузда Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-маслаҳат учрашуви юзасидан атрофлича фикр алмашилган.

    Маълумот учун, “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбирда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари қатнашади.

    Конференция кун тартибидан транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, иқтисодий трансформация, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит учун хатарларга бардошликни ошириш, Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. “Аваза” сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2024 йил октябрь ойида амалий ташриф билан Туркманистонга ташриф буюрган эди. Сафар давомида президент туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган “Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги – тинчлик ва тараққиёт асоси” халқаро форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаганди.

    4 август, 20:53   Изоҳ (0)   442
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    Японияда канализация қувурларини кўздан кечириш чоғида тўрт эркак ҳалок бўлди

    Дунё | 4 август, 22:50

    Жиззахда Россия армиясига ёлланиб, Украинага қарши урушда қатнашган фуқаро суд қилинди

    Ўзбекистон | 4 август, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.