Ўртаер денгизида кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 80 мигрант ҳалок бўлди. Бу ҳақда ANSA агентлиги ҳалокатда омон қолган ва Сицилия оролидаги Поццалло портига етказилган 40 кишининг сўзларига асосланиб хабар бермоқда, дез ёзади «ТАСС».
Кема бортида жами 120 киши бўлган. Ливия қирғоқларидан йўлга чиққан кема сувга тўла бошлади ва унинг ичидаги мигрантлар очиқ денгизда қолиб кетди.
Кема бортида бўлган йўловчиларнинг атиги учдан икки қисми қутқарувчилар томонидан қутқариб қолинди. Рагуза прокуратураси ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлади.
Италия қирғоқ ҳимояси хизматининг маълумотларига кўра, сўнгги бир сутка давомида Италиянинг жанубий қирғоқларини Ливия соҳилларидан ажратиб турувчи Сицилия бўғозида 3 минг мигрант қутқариб қолинди.
Изоҳ (0)