Афсонавий футболчилардан бири, ўз вақтида Аргентина терма жамоаси ва БААнинг «Ал-Васл» клубларини бошқарган Диего Армандо Марадона яна бир бор Амирлик клубида иш бошлади, деб ёзди «Чемпионат».
БАА чемпиони иштирокчиси ҳисобланган «Ал-Фужайра» клуби Марадона билан бир йиллик келишувга эришди. Бу муддат катта муваффақият учун етарли бўладими ёки йўқ — фикр билдирилмаган.
Марадона бунга қадар яна бир марта Аргентина терма жамоасига қайтиш истаги борлигини ёки бўлмаса Неаполнинг «Наполи» клубини бошқаришга тайёр эканини айтган бўлса-да, бу жамоалардан унга таклиф бўлавермади.
Собиқ футболчи Аргентина термасини 2008—2010 йиллар давомида бошқарган бўлса, 2011/12 йилги мавсумни «Ал-Васл» билан ўтказганди.
«Ал-Фужайра» билан шартнома ўз ичига нималарни олиши, бунда Марадонага қайндай шароитлар қилиб берилгани борасида аниқ фактлар мавжуд эмас.
Изоҳ (0)