Ғалаба куни Қозоғистон учун қадрли ва урушда ҳалок бўлганлар хотираси унутилмаслиги лозим. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросимида маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Анъанага мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба байрами арафасида ҳарбий хизматчиларимиз, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини юксак мукофотлар ҳамда лавозимларининг оширилиши билан тақдирлаймиз. Бу байрамлар биз учун ўзгача қадрли», — дея таъкидлади Нурсултон Назарбоев.
Қозоғистон президентига кўра, «Иккинчи жаҳон уруши кекса авлоднинг буюк жасорати намунаси бўлиб, улар эришган ғалаба сабабли 70 йилдан кўпроқ вақтдан бери тинч осмон остида яшаб, фарзандлар камолини кўриб келмоқдамиз».
Изоҳ (0)