АҚШ президенти Дональд Трамп фаолиятининг илк 100 куни давомида мамлакат федерал судларига унинг маъмуриятига қарши 134 та даъво киритилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
The Boston Globe нашри ҳисоб-китобларига кўра, юқоридаги рақам Трампнинг уч ўтмишдоши маъмуриятларига нисбатан қўзғалган жами даъволардан 86 тага кўп.
Президентликнинг илк 100 куни давомида кичик Жорж Буш маъмурияти билан 7, Билл Клинтон билан 15, Барак Обама маъмурияти билан 26 маротаба судлашилган.
Трамп маъмуриятига даъволарнинг 80 фоизи иммиграция тартибининг қатъийлашгани, қамоқхоналарда маҳбусларнинг сақланиш шароитлари, фуқаролик ҳуқуқ ва эркинликлари чекланиши билан боғлиқ.
Даъволар сони бўйича Трамп туғилиб-ўсган Нью-Йорк штати (23 та) етакчилик қилмоқда.
Изоҳ (0)