BBC мухбири эрталаб соат 8:00 атрофида Лондон метросида кетаётиб қарама-қарши тарафдаги ўриндиқда ухлаб кетаётган йўловчининг қўлидаги қутидан вагон полига сирпаниб тушган пиццани суратга олди. Сурат вирус каби тез тарқалиб кетгач Twitter фойдаланувчилари аёлга янги пицца олиб беришга киришиб кетди, деб хабар берди «Afisha Daily».
Журналист Жеймс Лонгман ухлаётган аёлни суратга олиб, уни Twitter’га жойлаштирди ва «Катта тун (тонгги 8)» дея изоҳ қолдирди. Сурат кўплаб фойдаланувчиларнинг диққатини тортди, баъзилар аёлнинг ҳолатини Рафаэль Сантининг «Қайта яралиш» картинасига қўшиб қўйди, баъзилар эса унинг ухлаб қолгунига қадар бўлган аҳволини тасаввур қилиб кўрди.
Жеймс Лонгман аёлни топиш ва янги пицца олиб бериш мақсадида #jesuispizza краудфандингини (кўнгиллилар томонидан бирор-бир мақсадда пул йиғилиш) бошлаб юборди.
Номаълум йўловчи топилдими йўқми ҳозирчи аниқ эмас.