Хитойнинг Чуанчжоу шаҳрида қурувчилар 12 қаватли бинони сайр қилиб юрган ўткинчилар олдида бузиб ташлади. Бинонинг қулаши аҳоли ва шу атрофдан ўтиб кетаётган автомобиль ҳайдовчилари ўтакасини ёрди, дея хабар беради TJournal.
Хитой расмийлари маҳаллий аҳолини бино бузилиши ҳақида огоҳлантиргани, ҳудудда ҳаракат тўхтатилиб, давлат муассасалари ёпилганини маълум қилди.
55 метрли бино портловчи қурилмаларсиз, ҳар бир қаватдаги каркасларни босқичма-босқич кучсизлантириш ёрдамида бузилди. Унинг ўрнида темир йўл бекати қурилиши билдирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)