Нью-Йорк расмийлари 2016 йилда шаҳар аҳолисини мегаполис тарихидаги рекорд сумма — жами 993 миллион доллар миқдоридаги жарималарга тортди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўтган йилга нисбатан жарималарнинг умумий ҳажми 7 фоизга ўсди.
Автомобильларнинг белгиланмаган жойларда қолдирилгани учун жарималар шаҳар бюджетига 2016 йилда 545 миллион доллар — барча жарималарнинг 55 фоизини келтирди.
Статистикага кўра, мансабдорлар шаҳарликларга чиқиндилар олинмагани, уй олдидаги йўлаклар тозаланмагани, рухсат этилмаган пайтда шовқин солингани, ноқонуний савдо-сотиқни амалга оширгани ва бошқа белгиланган қоидаларга зид ҳаракатлари учун 700 мингта билдиришнома тақдим этган.
Изоҳ (0)