Париж таксисида номи ошкор этилмаган арт-дилер италиялик мусаввир Лучо Фантанонинг 1,5 миллион еврога баҳоланадиган картинасини унутиб қолдирди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Арт-дилер Concetto Spaziale туркумидаги картинани такси юкхонасига жойлаштиради. Йўлда кетаётганида телефон қўнғироғига чалғийди ва сурат эртаси кун эсига келади, холос.
У такси ҳайдовчисидан тўлов чекини олмагани сабабли ўзи юрган машина ҳақида ҳеч қандай маълумот қолмаганди. Охири полицияга мурожаат этишга мажбур бўлди, бироқ бундан ҳозирча натижа чиққани йўқ.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)