Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Сардоба тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган.
Акмал Мирзаев 1971 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 1997 йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-молиячи.
Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон президенти девонида масъул лавозимларда фаолият юритган, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлган, 2018—2022 йилларда қишлоқ ва сув хўжалигида вазир ўринбосари бўлиб ишлаган.
2022 йил октябридан буён Сирдарё вилояти Сардоба туманига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Бундан олдин Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, Шерзод Раҳимов эса Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)