Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз Instagram’ида «Терек» тезкор реакция кўрсатиш махсус отряди жамоаси билан футбол ўйнаётган вақтида оёғини шикастлаб олганини маълум қилди.
«Бу сафар улар бутунлай янгича тактикани қўллади — кутилмаганда ташланиб қолди ва уриб йиқитди! Туриб қарасам, Андрей Миронов айтганидек («Бриллиант қўл» фильмида), гипсдаман», — деб ёзди у.
Қодиров ўйинда еттита гол урилгани, шуларнинг иккитаси унинг жамоаси дарвозасига текканини қўшиб қўйди.
https://www.instagram.com/p/BTpRI4sBOeS/
Изоҳ (0)