Навоийда «Китоб олами» савдо мажмуаси иш бошлади
Навоий шаҳрида «Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуаси иш бошлади, деб хабар бермоқда ЎзА.
Мажмуанинг биринчи қаватидаги 40 ўринли ўқув залида китобхонлар учун барча қулайликлар яратилган.
Иккинчи қават китоб савдосига мўлжалланган бўлиб, унда ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп, адабий-бадиий йўналишлардаги ҳамда дарсликлардан иборат 35 минг китоб базаси яратилган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар