5 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон ОТМлари 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 8409 та кўп талабани ўқишга қабул қилади. 2017 йилдан бошлаб контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча талаба қабул қилинади.
2. Тошкентда сезилган зилзила кучи 3,5—4 баллни ташкил этган. Тошкентда давомли ерости силкинишлари сезилди.
3. Шавкат Мирзиёевнинг Яшнободга ташрифи 6 майга қолдирилди. Шу куни Президент Мирободда ҳам бўлади.
4. Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқарилувчи эркин иқтисодий зоналар ташкил этилади. Нукусдан Бойсунгача — жами еттита янги эркин иқтисодий зона!
5. Миржалол Қосимов: Ёшлар уларга интилиши учун тажрибали футболчилар керак. Миржалол Қосимов Сергей Лушчан ўрнига «Бунёдкор» бош мураббийи этиб тайинланди.